Добавить
Уведомления

Янги йилда IT оламида қандай янгиликлар? - IT NEWS

Google 2022 йилда ақлли соатларни чиқаришни режалаштирмоқда: Google соати думалоқ шаклга эга бўлиб, у қадамларни ёзиб олади, саломатлик кўрсаткичларини кузатиб боради ва юрак уриш тезлиги мониторига эга бўлиши айтилмоқда. Соат Pixel Watch ва «Android Watch» деб номланиши мумкин, 2021 йилда компания қурилма устида ишлашни тезлаштирди. Компания ходимларини қурилмаларни синаб кўриш ва фикр-мулоҳазаларини билдириш учун таклиф қилди. Энг тез ишлайдиган смартфон маълум қилинди: Xiaomi компаниясининг Black Shark 4S Prо смартфони тезкорлик рейтингида кетма-кет иккинчи ой биринчи ўринни эгаллади. Мазкур смартфон Snapdragon 888+ процессори билан жиҳозланган. Унинг тезкор хотираси 16, доимий хотираси 512 гигабайтни ташкил этади. Тесла компанияси ёш болалар учун 4 оёқли мотоцикл тақдим этди: Электрда юрадиган янги турдаги мотоциклнинг нархи $1,9 минг. Уни 8 ёшдан катта болалар бемалол ҳайдаши мумкин. Одамга максимал даражада ўхшайдиган робот сотувга чиқди: British Engineered Аrts компанияси Аmеcа роботини ҳайратланарли даражада реал юз ифодалари билан тақдим этди. У ҳозиргача ясалган роботлар ичида одамга энг кўп ўхшайдигани бўлди. Ameca қўлларини тўлиқ ҳаракатга келтириб, ҳис-туйғуларини юзида ифодалай олади. Робот ўз имкониятларини келаси ой Лас Вегасда бўлиб ўтадиган CES-2022 кўргазмасида намойиш этади. Муаллиф: Эъзоза Турғунова Тасвирчи ва монтажчи: Равшан Нарзуллаев

12+
16 просмотров
год назад

, чтобы оставлять комментарии